Охирги пайтларда Қирғизистон демократияни ривожлантиришда яхши натижаларга эришди. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан Бишкекда бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Қирғизистон демократияни ривожлантириш ва фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш масалаларида намуна давлатдир», — таъкидлади у.
Гутерришнинг сўзларига қараганда, мамлакатда миллатлараро тотувликка эришиш йўлида ҳам қатор ютуқлар қўлга киритилмоқда.
«Давлат этнослараро тотувликни сақлаш йўлида кўп ҳаракат қилмоқда», — таъкидлади сиёсатчи.
Изоҳ (0)