ЖЧ—2018 саралашининг 6-турида Босния ва Греция терма жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйин якуни кўнгилсиз воқеага айланиб кетди.
Римнинг «Рома» клуби шарафини ҳимоя қиладиган икки футболчи ўзаро жанжал келтириб чиқаргани эътиборга молик. Босния термаси ҳужумчиси Эдин Жеко клубдоши бўлган грециялик Константин Маноласга ташланди. Жанжалга кейинроқ бошқалар ҳам аралашиб кетди.
Унинг оқибатида греклардан Яннис Янниотаснинг тиши синиб тушди. Босния термаси мураббийларидан бири унинг жағ қисмига кучли мушт туширгани видеода ҳам ўз ифодасини топган.
Мазкур ҳолат босниялик мухлисларнинг стадионга турли буюмларни улоқтириши билан давом этди. Яқин кунлар ичида ФИФА мазкур вазиятни ўрганиб чиқади.
Изоҳ (0)