Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси WSB мусобақасининг финалига йўлланма олди.
Ярим финалда Британиянинг British Lionhearths клуби билан тўқнаш келган қозоғистонлик боксчилар аввалига 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Томонларнинг Лондондаги жангларида ҳам устунлик қўшни республика томонида бўлди — 3:2.
Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида кубалик спортчилар Colombia Heroicos устидан умумий 7:3 ҳисобида зафар қучди. Cuba Domadores чорак финалда Uzbek Tigers боксчиларини ҳам 7:3 ҳисобида таслим қилганди.
Куба ва Қозоғистон жамоалари бир йил аввал Тошкентда бўлиб ўтган турнирда ҳам финалга етиб келганди. Бу йил Ўзбекистон жамоаси ўз гуруҳида Astana Arlans билан беллашиб кўрган бўлиб, Қозоғистонда 1:4 ҳисобида енгилган, Тошкентда эса 4:1 ҳисобида зафар қучганди. Куба жамоасини Самарқандда 3:2 ҳисобида енгган Uzbek Tigers сафарда 0:5 ҳисобида енгилганди.
Изоҳ (0)