УЕФАга аъзо мамлакатлар ЖЧ—2018 саралашининг 6-турини бошлади.
«А» гуруҳида Швеция терма жамоаси пешқадам Францияни мағлуб этиб, гуруҳ етакчисига айланиб олди. «Тоттенҳэм» посбони Уго Льориснинг сўнгги дақиқасидаги хатоси Дешам шогирдлари учун қимматга тушди.
Томонларнинг Францияда кечган биринчи ўйинида мезбонлар 2:1 ҳисобида устун келганди. 6-турдан кейин ҳар икки мамлакат бош жамоалари 13 тадан очкога эга.
Ўз майдонида 5 та гол фарқи билан зафар қучган Голландия терма жамоаси учинчи ўринга кўтарилиб олди. Бунда улар Болгариянинг мағлубиятидан унумли фойдаланиб қолди.
ЖЧ—2018. Саралаш «А» гуруҳи. 6-тур 9 июнь, жума
Изоҳ (0)