Россия АҚШдаги элчихона ҳовли-жойларини очиш масаласи Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп учрашувига қадар ҳал этилишига умид қилмоқда. Учрашув июль ойи бошида Гамбургда бўлиб ўтиши режалаштирилган, деб ёзади «Газета.ru».
Акс ҳолда Россия ҳукумати АҚШнинг Москвадаги давлат мулкларини хатлаб қўйиши мумкин.
Гап, биринчи навбатда, Серебрянний Бордаги дипломатик ҳовли-жой ва Дорожная кўчасидаги АҚШ элчихонасига тегишли омбор ҳақида боради.
Нашр Арбат ҳудудидаги Америка элчисининг қароргоҳи — Спасохаусга мазкур чекловчи чораларнинг дахл қилиши эҳтимоли йўқлигини маълум қилади.
Изоҳ (0)