Россия Сурия жанубидаги ат-Танф шаҳрида вазиятни барқарорлаштиришда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалицияга ёрдам берди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири вакили капитан Жефф Дэвис баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, Россия томонидан амалга оширилган қадамлар бу борада жуда фойдали бўлган. Унинг тушунтиришича, Россия ва АҚШ ҳарбийлари ўзаро алоқа қилиб, террорчиларга қарши курашда натижага эришган.
Дэвиснинг таъкидлашича, охирги пайтларда икки мамлакат ҳарбийлари бир неча бора ўзаро боғланган.
Изоҳ (0)