Жорий йилнинг 14—24 июнь кунлари Кипрнинг тарихий Пафос шаҳрида бўлиб ўтадиган 12-Кипр халқаро кинофестивалида (CYIFF) ўзбекистонлик ижодкорнинг иши ҳам намойиш этилади. Бу ҳақда журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Мазкур кинофестивалнинг асосий дастуридан ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган ва яқиндагина 70-Канн халқаро кинофестивалининг Қисқа метражли фильмлар бурчагида намойиш этилган «У» фильми ҳам ўрин олган.
Кинофестивалда турли мамлакатларнинг ёш киноижодкорлари томонидан яратилган 100 га яқин тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлари иштирок этиб, фестивалнинг бош соврини – «Олтин Афродита» (Golden Aphrodite) учун курашади.
Маълумот учун: Кипр халқаро кинофестивали 2006 йилдан буён ўтказилиб келинаётган бўлиб, жаҳондаги 5500 дан ортиқ фестиваллар орасида йирик 100 таликка киради.
Изоҳ (0)