• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Беш йилда учта машина, миллионлаб пулнинг «бошини еган» фильм. Азиз Раметов — ўзи суратга олган «Арслон изидан» ҳақида

    Азиз Раметов томонидан суратга олинган ва 13 майдан катта экранларга чиққан «Арслон изидан» фильми салкам бир ойдан бери кинопрокат етакчиларидан бири бўлиб турибди. Фильм жанг саҳналарига бой, унда компьютер графикасидан фаол фойдаланилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Картинага нафақат режиссёрлик қилган, балки унда бош ролни ҳам ижро этган Раметов мақсад — «ўзбек киноси ривожига ҳисса қўшиш» эканини таъкидлайди ва томошабин бу фильмни кўриш давомида «телефонига чалғимаслиги кераклиги»ни айтади.

    Азиз Раметов журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида суратга олиш ишлари қанчалик машаққатли кечгани ҳақида сўзлаб берди.

    «Тасвирга олиш ишлари беш йил аввал АҚШда бошланган эди»

    Фильмни тайёрлаш жараёни 2012 йил АҚШга сафаримиз вақтида бошланган эди. Тасвирга олиш жараёнида энг қийналган нуқтамиз компьютер графикаси бўлди.

    Фильмда жанг саҳналарини Наримон Султонхўжаев суратга олди, драма эпизодларига Баҳром Бердиев операторлик қилди, бошқа бир жараёнларни Жасур Шаметов ҳамда Шуҳрат Мавлонов съёмка қилиб берди.

    Ҳар бир йўналишга, эпизодга ўша йўналишнинг моҳир оператор ва монтажчиларини жалб қилганимиз учун ҳам фильмнинг тайёр бўлишига узоқ вақт кетди. Драматургия масаласида ҳам кўп қийинчиликларга учрадик, уларни Тоҳир Малик, Рихсивой Муҳаммаджонов сингари устозларимиз орқали енгиб ўтдик.

    «Фильм учун учта машинамни сотдим»

    Бу фильмни суратга олиш учун нафақат кўп вақт, балки кўп пул сарфлангани рост. Лекин бунинг учун, миш-мишларда айтилганидек, уйимизни гаровга қўйганимиз йўғу, аммо учта машинамни сотдим.

    Бундан ташқари, Москва суратга олинаётган фильмларда катта гонорар эвазига суратга тушаман — ўша маблағларни ҳам «Арслон изидан»ни суратга олиш учун тикдим. Дубай, Истанбулда олинган саҳналарга ҳамкорларимиз ҳомийлик қилишди.

    «Бадиий кенгаш менинг фильмимни энг яхши деб баҳолади»

    Фильм ўзига ишлатилган пулни оқлай олмаса, режиссёрликни давом эттираманми ёки йўқ? Аввало, «Арслон изидан» пул топиш мақсадида суратга олинмаган.

    Асосий мақсад — яхши фильм суратга олиш ва ўзбек киноси ривожига ҳисса қўшиш. Бадиий кенгаш аъзолари йил давомида кўрган 42 картина орасида менинг фильмимни энг яхши, деб баҳолади.

    «Арслон изидан» томошабинни зийрак бўлишга чорлайдиган фильм — бир дақиқа телефонига ёки бошқа бир нарсага чалғиса, нима бўлганини, фильм мақсадини тушунмай қолиши мумкин.

    «Кинопрокат тармоғи йўлга қўйилиши керак»

    Бугун кунда кўплаб фильмлар ўзига ишлатилган пулни ҳам оқлаб бера олмаётгани, ҳозирги кинопрокатнинг аҳволидан хабарим бор, лекин, нима бўлганда ҳам яхши ният қилиб қоламан. Ўзбекистонда кинопрокат тармоғи йўлга қўйилиши ҳақида эшитиб, жуда хурсанд бўлдим.

    Агар шундай тармоқ йўлга қўйилса, менимча, деярли ҳар бир фильм ўз бюджетини оқлайди. Бундан ташқари, видеоқароқчиларга қарши курашиш бўйича ташаббуслар ҳам рўёбга чиқарилса, бу миллий кинодаги кўплаб муаммоларнинг ечими бўларди.

    07.06.2017, 10:22   Изоҳ (0)   56795
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жеки Чан Қозоғистонда бўлиб ўтадиган Хитой киноси фестивалида иштирок этади

    06.06.2017, 10:28

    «Қайсаргинам 2» фильми июнь ойининг биринчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди

    05.06.2017, 16:23

    20th Century Fox «Шарқий экспрессдаги қотиллик» фильми трейлерини эълон қилди (видео)

    02.06.2017, 16:56

    Актёр Жим Кэрри суд олдида жавоб беради

    02.06.2017, 14:23

    Энг сермаҳсул ҳинд кинорежиссёри Ҳайдарободдаги касалхонада 75 ёшида вафот этди

    01.06.2017, 13:21

    «Қайсаргинам 2» фильми май ойининг тўртинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди

    31.05.2017, 16:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аввал фантастикадек туюлган энди эса ҳақиқатга айланган 5 та кино прогнози

    Кино | 28 июн, 13:50

    Ғазо ҳокимияти: Исроил тарқатаётган ун қопларида гиёҳванд моддалар топилди

    Дунё | 28 июн, 13:10

    Одамлар билан доимий мулоқот қилишни талаб этадиган иш соғлиқ учун хавфли эканлиги аниқланди

    Лайфстайл | 28 июн, 12:50

    Хаги-ваги ортидан. “Лалабубу ўйинчоқлари болалар психикасига зарар етказади” — психолог

    Фарзанд | 28 июн, 12:25

    Андижонда жиҳодчиларнинг яширин жамоати фаолиятига чек қўйилди

    Ўзбекистон | 28 июн, 12:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.