Америкалик режиссёр Оливер Стоун Россия президенти Владимир Путин билан туркум суҳбатлари асосида олинган фильмни АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларни яхшилашга уриниш, деб баҳолади. Бу ҳақда у Star Tribune нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«АҚШ учун бошқа нуқтаи назарни ҳам англаб етиш жуда муҳим. Мен муносабатлар янада ёмонлашувининг олдини олиш тарафдориман», — таъкидлади Стоун.
Эслатиб ўтамиз, «Путин билан интервью» номли 4 қисмли фильм АҚШда 12 июндан бошлаб намойиш этилади. Ҳозирча унинг айрим лавҳалари эфир юзини кўрди, холос.
Изоҳ (0)