MMA (аралаш қоидалар санъати) спорт тури бўйича Хитойдаги EM LEGEND турнири чемпионлиги учун ўзбекистонлик Анвар Бойназаров ҳам кураш олиб бормоқда. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Йил давомида ўтказиладиган мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилади. Бойназаров ҳозирга қадар икки жанг ўтказган бўлиб, рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган. Унинг навбатдаги жанги 17 июнь санасига тайин қилинган.
Маълумотга кўра, Бойназаров бир йил аввал мусобақанинг финалига қадар етиб борган бўлиб, визаси билан боғлиқ муаммолар сабаб финал босқичида иштирок эта олмаган.
Изоҳ (0)