«Сурия демократик кучлари» коалициясининг қуролли гуруҳлари Ракка шаҳри шимолида террорчиларнинг ҳимоя марраларини ёриб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Коалиция таркибига кирувчи араб-курд отрядлари беш кун мобайнида жабҳада ИШИД экстремистик гуруҳи жангарилари билан кураш олиб борди.
Улар террорчиларнинг ҳимоясини ёриб ўтиб, шаҳар марказига ўтиш учун стратегик пласдармни эгаллаб олишга муваффақ бўлди.
Террорчилардан шакар фабрикаси биноси тозаланди. У жангариларнинг муҳим нуқталаридан ҳисобланарди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)