Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 6 июнь куни «Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш учун раҳбар ва мутахассислар касбий жавобгарлигини ошириш ва бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб, Norma хабар бермоқда.
Ташхислаш ва даволаш, шунингдек, сурункали касалликларга чалинган беморларни динамик кузатиш, даволаш ва реабилитацияси меъёрларига мувофиқ мобил, техник жиҳозланган тез тиббий ёрдам подстанцияларидан фойдаланган ҳолда тез, шифохонага жойлаштирилгунга қадар ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Тошкент шаҳри оилавий ва кўп тармоқли туман марказий поликлиникалари, шунингдек, уларнинг раҳбар ва мутахассислари асосий вазифалари этиб белгиланди.
Бириктирилган аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда профилактика ва патронаж ишларини яхшилаш учун шаҳар ҳокимиятига ҳар бир оилавий ва кўп тармоқли туман марказий поликлиникаларини иккита ихтисослаштирилган автомобиль билан таъминлаш вазифаси юклатилди.
Изоҳ (0)