Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг Миссисипи штати Жексон шаҳри фуқароси жаримани бир центлик тангалар билан тўлашга уринди. Бу ҳақда Мlivе нашри хабар бермоқда.

Фото: Мlive

Фото: Мlive

2016 йилда Брайан Макгонигал ҳовлисида уйиб қўйилган чиқинди ва металлолом учун 270 доллар жаримага тортилди. Бундан ғазабланган эркак кредит уюшмасига йўл олиб, 27 долларни 2 700 та бир центлик тангага алмаштирди ва уларни биринчи бадал тариқасида мэрияга келтирди.

«Атайлаб шундай йўл тутдим. Уларнинг ўзлари каби майдагап бўлишга қарор қилдим», — дейди у.

Фото: Мlive

Фото: Мlive

Шаҳар ғазначиси Рэнди Врожек пулларни олишдан бош тортди. У Макгонигалга шаҳар ҳокимияти тангаларни санаб чиқишга мажбур эмаслигини маълум қилиб, уларни банк ўрамларига ўраб чиқишни талаб қилди.

Макгонигал унинг талабини рад этди ва мэрияга яна ўн марта ташриф буюрди. Ҳар сафар мэрияга яна бир неча мингта танга олиб келишда давом этди. У шаҳар кенгашида унинг бадалини қабул қилишларини талаб қилиб чиқиш қилди. Эркак зарурат юзага келса, судга мурожаат қилишга тайёр.

АҚШда бир центлик тангалар 50 тадан тахланиб, махсус қоғозга ўралади. Ўрамни аксарият банклардан текин олиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?