Ўзбекистон Президентининг тегишли фармонлари билан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Темур Аминжонович Ишметов Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари, Саидкамол Саидкаримович Хўжаев раис ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.
Марказий банк раиси ўринбосарлари — Шоҳруҳ Шораҳимович Шоаҳмедов ва Шерзод Йўлдошевич Хажимуратов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Темур Ишметов 1979 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йили Тошкент Молия институтининг Молия ва кредит факультетини, 2005 йили Бирмингем университетининг International Money анд Банкинг йўналиши бўйича магистратурасини, 2007 йили Тошкент давлат юридик институтининг Ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2000 йили Марказий банкда иқтисодчи вазифасида бошлаган. 2017 йил апрель ойига қадар турли лавозимларда ишлаб, Марказий банкнинг Монетар операциялар департаменти, Халқаро резервларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозоридаги операциялар департаменти, Валютани тартибга солиш ва назорат қилиш департаментларига раҳбарлик қилган.
Изоҳ (0)