Rozmetov – Ўзбекистондаги энг машҳур маркалардан бири бўлиб, 1989 йилда ташкил этилган. Rozmetov компанияси асосчиси, таъсисчиси ва раҳбари Розметов Зиёвиддин Мутанович. У ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан қўрқмади ва компанияни ўз фамилияси билан номлади.
Rozmetov компанияси учун 28 йилдан бери, «Бизнинг оиладан Сизнинг оилангизга» принципи бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш энг муҳим жиҳат саналади. Компания асосчисининг ўғиллари Розметов Зафар ва Розметов Сирожиддин кўп йиллардан бери оилавий ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан банд. Нафақат колбаса маҳсулотлари, балки деликатеслар ҳам ишлаб чиқарилади.
Унчалик катта бўлмаган завод қандай қилиб бутун Республикага маҳсулот етказиб беради?Меҳмонларни компания биринчи шахслари ва ишлаб чиқаришнинг бош технологи Хасан Манашов кутиб олди. Экскурсия аввалида техника хавфсизлиги бўйича йўриқнома берилди. Rozmetov компаниясининг «юрагига» кириб бориш учун, махсус санитар-гигиеник ўтказиш пунктидан ўтиш лозим эди, у нафақат қўлларини, балки оёқ кийимини махсус модда билан тозалайди.
Бизнинг истеъмолчилар ишлаб чиқаришнинг барча бўлимлари: гўштни қабул қилиш, бўлиш, суяклар пайлардан ажратиш ва турли кирлардан тозалаш, қиймага туз қўшиш ҳамда маринадлаш, қолипларга жойлаштириш, дудлаш ва душни кўздан кечиришди.
Шуни аниқ айтиш мумкинки, Rozmetov ишлаб чиқаришда чўчқа гўшти ва унинг таркибий қисмларидан умуман фойдаланмайди. Шунингдек, мол сўйиш қоидалари ва барча белгиланган жараёнларга риоя этилишини ўз ходимлари иштирокида қатъий назорат қилади. Барча маҳсулот юқори сифатли Европа ускуналарида ишлаб чиқарилади. Колбаса маҳсулотини тайёрлашда фақатгина табиий дудлаш услуби қўлланилади, у Европа ҳудудида ўсувчи бук дарахти қипиғидан фойдаланилади.
Ушбу компаниянинг афзалликларидан бири ўз лабораторияси бўлиб, у Республика бўйлаб атестация қилинган лабораториялардандир. Бу ерда ҳар куни: таъм, ранг, ҳид, ҳар бир турнинг консистенсияси ўрганиб борилади. Бундай лабораториянинг борлиги, Rozmetov ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига жиддий ёндашишидан дарак беради. Бугунги кунда Rozmetov ISO 22000:2005 (озиқ-овқат маҳсулот хавфсизлигининг Халқаро менежмент тизим) сертификатини олган кам сонли компаниялардан бири.
Ишлаб чиқаришдаги инновациялар махсус бўлими рецептураларни яхшилаш ва истеъмолчилар учун янги эксклюзив маҳсулотлар яратиш имконини беради. Компания бир жойда тургани йўқ ва вақт билан ҳамоҳанг тарзда ривожланишга ҳаракат қилмоқда.