Париждаги Нотр-Дам черкови яқинида номаълум шахс томонидан полиция ходимига уюштирилган ҳужум прокуратура томонидан теракт деб баҳоланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Париж прокуратурасининг террорчилик жиноятлари билан шуғулланувчи бўлими терговни бошлади.
Париж полицияси префектураси баёнотига кўра, воқеа назорат остига олинган, ҳеч қандай таҳдид йўқ.
Илгарироқ хабар қилинганидек, черков яқинидаги майдонда номаълум шахс полициячига болға билан ташланган, лекин ҳуқуқ-тартибот вакили унга қарата ўқ узган.
Изоҳ (0)