Олмахонлар АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ветеранининг шахсий уйи ҳовлисида жойлашган кичик ҳажмдаги бир нечта Америка байроқларини ўғрилаб кетишди, деб хабар берди UPI.
Собиқ ҳарбийга қўшниси кемирувчиларнинг видеосини кўрсатмагунича унинг бу воқеадан боши қотиб хафа бўлиб юрган.
Собиқ ҳарбийнинг қизи Женнифер Нортемнинг айтишича, ўғриликни бирор-бир одам содир этмаганлигини билгач ўзи ҳамда отасининг юраги енгил тортган. «Биз бу ҳудудга яқиндагина кўчиб ўтганимиз сабаб нима деб ўйлашни билмаётган эдик», — дейди Женнифер.
Роликни суратга олган қўшни — Девин Ривери-Дюкнинг сўзларига кўра, олмахонлар умумий миқдорда 10 та байроқчани олиб кетишган. Кемирувчилар байроқчалардан фойдаланиб дарахт шоҳларига ин қуришган.