АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида мамлакат адлия вазирлиги мусулмон давлатларидан одамларнинг киришини тақиқловчи қонун юзасидан эшитувларни тезлаштириши лозимлигини ёзди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Одамлар, юристлар ва судлар буни хоҳлагандай аташи мумкин, аммо мен уни ўз номи билан киришга тақиқ деб атайман!», — деб ёзди давлат раҳбари.
In any event we are EXTREME VETTING people coming into the U.S. in order to help keep our country safe. The courts are slow and political!
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) June 5, 2017
Шунингдек, Трамп адлия вазирлиги олий суд муҳокамасига қонуннинг асл нусхасини эмас, «юмшатилган» кўринишини киритганидан афсусдалигини билдирди.
Изоҳ (0)