Россиянинг Тверь вилоятида рўй берган отишма қурбонларининг сони тўққиз кишини ташкил қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ саккиз қурбон ҳақида маълумот берилган эди. Аммо тафтишчилар тўққизинчи қурбоннинг танасини аниқлади.
Оммавий қотиллик Конаков туманининг Редькино посёлкасида, боғдорчилик ширкатидаги тадбирлардан бирида маиший можаро оқибатида рўй берди. Можаро қатнашчиларидан бири уйидан қурол олиб чиқиб, уни хафа қилганлар ва гувоҳларни отиб ташлади.
Изоҳ (0)