Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида Хўжаобод туманидаги «Навигул» Ўзбекистон—Германия қўшма корхонаси ҳудудида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қайта ишлаш, музлатиш ва сотишга ихтисослаштирилган йирик логистика комплекси лойиҳаси билан танишди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Ўзвиносаноат-холдинг» компанияси негизидаги «Тошкент вино комбинати» компанияси ва Миллий банк билан ҳамкорликда қўшма корхона ҳудудида Fruit industries компаниясини ташкил этиш режалаштирилган. Янги корхона мева-сабзавотларни қайта ишлаш, қуритиш, шарбат тайёрлаш ва экспорт фаолияти билан шуғулланади.

6 гектар майдонда кўчат етиштириладиган иссиқхона, 255 гектар майдонда томчилатиб суғориладиган интенсив боғ ташкил этилади, 615 гектар майдонда сабзавот етиштирилади, 7 минг тонна мева-сабзавотни сақлашга мўлжалланган музлатгич қурилади.

«Давлатимиз раҳбари корхонанинг дастлабки босқичи – мева-сабзавотларни қуритиш линиясининг иш бошлашига бағишланган рамзий тугмани босди. Карам ва лавлаги мисолида технологик линиянинг иш жараёнини кузатди. Қуритилган маҳсулотлар намуналари билан танишди», — дейилади ЎзА ахборотида.

Лойиҳанинг умумий қиймати 24 миллион доллар бўлиб, шундан 14 миллион доллари Миллий банк, қолгани корхона маблағлари ҳисобидан қопланади.

Корхонани шу йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган. Бу ерда йилига 30 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари қайта ишланади, 1 минг 250 иш ўрни яратилади.

Асака туманидаги «Обод турмуш орзуси» фермер хўжалигида ташкил этиладиган мева-сабзавотларни қуритиш ва музлатгич ташкил этиш, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ва тижорат банклари ҳамкорлигида 2017—2018 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш дастури лойиҳалари намойиш этилди.

Ўзбекистон Президенти мазкур лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш, янги корхоналарни малакали мутахассислар билан таъминлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Янги ташкил этилаётган корхоналарга хом ашёни вақтида етказиб бериш лозимлиги таъкидланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади