Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ижтимоий тармоқларда бутун «Ювентус» таркибидаги футболчилардан 2,3 баробар кўпроқ одам кузатиб боради. Бунда гап Twitter, Instagram ҳамда Facebook тармоқларининг умумий кўрсаткичи ҳақида боради.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Португалиялик ҳужумчининг учта тармоқдаги умумий кузатувчилари 270 миллион кишини ташкил қилади, деб маълумот берган CupoNation компанияси. «Ювентус» асосий таркибига кирувчи 26 нафар футболчининг умумий ўқувчилари сони эса 117 миллионга тенг.

Туринликлар шарафини ҳимоя қилаётган Дани Алвеш қолган жамоадошларидан илгарилаб кетган — 30 миллион ўқувчи. Бразилиялик футболчи бу борада Криштианудан 9 марта ортда қолиб кетган.

«Реал»нинг барча футболчиларини умумий 743 миллион киши кузатиб боради. Бу «Ювентус» кўрсаткичларидан 6 марта яхшироқ деганидир.

3 июнь куни «Реал» ва «Ювентус» клублари Чемпионлар лигасининг финалида ўзаро тўқнаш келади. Беллашув Тошкент вақти билан 23:45 да старт олади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди