Катта дубулға туркумига кирувчи йилнинг иккинчиси мусобақаси Roland Garros’ни ўзбекистонлик биринчи ракетка Денис Истомин ғалаба билан бошлаганди.
Унинг бу юриши иккинчи ўйинга келибоқ тўхтади. Жанубий кореялик Хён Чангга қарши кортга чиққан Истоминда эски жароҳатининг аломатлари кўринди ва у кетма-кет уч сетни бой берди: 1:6, 5:7, 1:6.
Денис Истомин мағлубиятига қарамай, иштироки учун 70 минг евро ишлаб олди. Шунингдек, ATP рейтингида 45 очколик бўлди.
Йилнинг илк катта дубулға мусобақаси — Australian open’да Истомин нимчорак финалга қадар етиб борган ва бу йўлда дунёнинг иккинчи ракеткаси Новак Жоковични турнирдан чиқариб юборганди.
Изоҳ (0)