Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Яна 10 кундан сўнг Эрон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ЖЧ—2018 саралашининг жавоб ўйинида майдонга тушади. Томонларнинг Тошкентда ўтган биринчи учрашувида форслар 1:0 ҳисобида зафар қучганди.

Теҳрондаги жавоб ўйинидаги ғалаба Карлуш Кейруш мураббийлагидаги Эрон термаси учун Россия мундиали эшикларини очади. «Championat.asia» нашри 12 июнь кунги беллашув олдидан беш йил аввалги учрашувни эслашга қарор қилди. Ўшанда Миржалол Қосимов мураббийлагидаги Ўзбекистон термаси Эронни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этган. Бу ҳозирча ўзаро ўйинлардаги ягона ғалаба бўлиб турибди.

2012 йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон термаси «Озоди» стадионидан ғалаба билан қайтган. Улуғбек Бақоев гол урган учрашувда Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилганди?

Игнатий НестеровАкмал Шораҳмедов, Артём Филипосян, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Фозил Мусаев, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Шоҳруҳ Гадоев, Улуғбек Бақоев.Захирадан тушганлар: Олег Зотеев, Александр Гейнрих, Ислом Иномов.

Ажратиб кўрсатилган олти футболчи 12 июнь куни катта эҳтимол билан Теҳронда бўлади. Виталий Денисов ва Ислом Тўхтахўжаев жароҳати сабаб йиғинга жалб этилмади. Санжар Турсунов таркибга чақирилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар