Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

3 июнь куни соат 16:00 да Ўзбекистон футбол мухлислари клуби хоҳловчиларни ЎФФ анжуманлар залига таклиф этади, деб маълумот берди «Championat.asia» нашри. Йиғилишдан мақсад —клубга янги аъзоларни қабул қилиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ масалалар борасида суҳбат ўтказиш.

Фото: «Championat.asia»

Фото: «Championat.asia»

Ўзбекистон футбол мухлислари клуби бугунги кунда фаолият олиб бораётган ПФЛ футбол мухлислари клублари, шунингдек, мамлакатда фаолиятини бошлаган Barcamania, Madridista, Juventus, Chelsea, Arsenal каби фан-клубларни бир қанот остида бирлаштиришни ният қилган. Мақсад — барча ёш тоифасидаги Ўзбекистон терма жамоаларини ўйинлар пайтида қўллаб-қувватлаш.

ЎФФ қошидаги бу клуб ўзининг ҳар бир азосига шахсий ИД карточка (махсус гувоҳнома) тақдим этади. Унинг эгаси клубнинг тўлақонли аъзоси сифатида бир қатор имтиёзларга эга бўлади: Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги барча расмий ва ўртоклик учрашувларга кириш, терма жамоаларнинг сафар учрашувларига ташриф буюриш учун бир қатор имтиёзлар ва ҳоказо.

ИД картани қўлга киритиш учун оқ фондаги 4 дона 3х4 расм ва паспорт нусхаси керак бўлади. Карта 16 ёш ва ундан катталарга берилади. Мухлислар клубига азолик бадал пулини талаб қилмайди.

Bataфсил маълумотни +99890 1759001 телеграм рақамидан ёки шу мессенжердаги @AbdurahmonFazilov манзилидан олиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...