Кеча — 31 май куни футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг чорак финалига йўлланма олган барча клублар номига ойдинлик киритилди ҳамда ярим финал йўлида кураш олиб борадиган жуфтликлар номи аниқ бўлди.
Унга кўра, Ғузорнинг «Шўртан» клубига икки учрашувда жавобсиз 5 та гол урган Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан рақобат ҳосил қиладиган бўлди. Қайд этиш керак, «Нефтчи» бугун — 1 июнь куни Вадим Абрамовнинг қўлига ўтгани борасида хабар чиқди.
Кубокнинг амалдаги эгаси «Локомотив» ярим финал йўлида Улуғбек Бақоевнинг «Бухоро»си билан беллашади. «Насаф» эса «Қўқон—1912»га қарши кураш олиб боради.
Чорак финалнинг биринчи учрашувлари 30 июнь куни, жавоб беллашувлари эса 26 июль санасида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон кубоги Чорак финал 30 июнь, жума
«Локомотив» — «Бухоро»«Қўқон—1912» — «Насаф»«Динамо» — «Машъал»«Нефтчи» — «Бунёдкор»
Изоҳ (0)