Эфиопияда мактаб имтиҳонларида кўчирмакашликнинг олдини олиш учун бир ҳафтага интернет ўчириб қўйилади. Бу ҳақда, Daily Mail’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, бутун мамлакатда 8 июнга қадар интернет ўчирилади.
Ўтган йили имтиҳон вариантлари интернетда тарқалиб кетгани боис ҳукумат синовларни кўчиришга мажбур бўлган, негаки уларнинг натижалари университетга киришга таъсир қилади.
Эфиопия ҳукумат ишлари офиси вакили Муҳаммад Сейднинг сўзларига қараганда, бу қадам ўтган йилги ҳолатнинг олдини олишга қаратилган.
Изоҳ (0)