Кеча — 30 май куни кучли бешликнинг кўзга кўринган икки клуби — «Боруссия Дортмунд» ва «Рома» — бош мураббийларини истеъфога чиқарди.
Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Томас Тухель худди Луис Энрике каби мамлакат кубогида зафар қучиб, ўз ўрнини бўшатиб берди. Дортмундликлар Чемпионлар лигасида «Монако» тўсиғидан ўта олмади, Бундеслигани эса 3-ўринда якунлади. Дебютант «Лейпциг»нинг тезлик олиши натижасида «Боруссия» учликка аранг илинди.
Шартнома бандларига кўра, Тухель «Боруссия»дан 2 миллион евро товон пули олади. Клубнинг асосий мақсади «Хоффенхайм»нинг 29 ёшли мураббийи Юлиан Нагельсманни таклиф қилиш. Бироқ ўз клубини тарихда илк бор Чемпионлар лигасига олиб чиққан Нагелсман «Хоффенхайм»дан кетмоқчи эмас.
«Рома» 2016 йилнинг январида Лучано Спалетти билан шартнома тузганди. Бир неча йиллар давомида Питернинг «Зенит» клубини бошқарган мутахассис кетма-кет икки мавсум давомида Италия вице-чемпионлиги билан чекланди. Олтин медалларни «Ювентус» ҳеч кимга бермади.
Клуб унинг қўли остида бошқа мураббийларга нисбатдан кўпроқ гол урди ва кўпроқ очко тўплади. Биз Лучано Спаллеттига улган меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз.Жеймс Паллотта, «Рома» президенти
Изоҳ (0)