Ҳар йили 22 июндан 2 июлга қадар, Ер қисқа даврийликка эга бўлган Понса-Виннеке орбитасидан ўтаёганда осмонда Июнь Боотиди метеорлар оқими кузатилади, деб ёзади National Geographic.
Июнь Боотидлари 1916, 1921 ва 1927 йилларда рекорд даражада фаол бўлган: соатига 100 тагача метеор кузатилган. Жорий ёзда ҳам унинг фаол бўлиши кутилмоқда. Учар юлдузлар ёмғири 27 июнга ўтар кечаси авжига чиқади.
Ёз фаслида 43 даража ва 65 даража (шимолий ва жанубий кенглик) кенгликлар оралиғида кумуш ранг булутларни кузатиш учун идеал шароитлар юзага келади.
21 июнга қадар Қуёш Бузоқ юлдузлар туркуми бўйлаб ҳаракатланади, кейин эса Эгизаклар туркумига ўтади ва ой охирига қадар унда қолади. Бунда қуёшнинг оғиши ва кун давомийлиги ошади. Агар ой бошида у 17 соату 11 дақиқани ташкил этса, қуёш туриши куни 17 соат ва 32 дақиқани ташкил этади.
Санкт-Петербург кенглигида оқ тунлар, 66-кенгликдан шимолда эса қутб кунлари ҳукмрон бўлади.
Сатурн ҳар 378 кунда Қуёшга юзма-юз бўлади ва унинг навбатдагиси 2017 йилнинг 15 июнига тўғри келади.
Изоҳ (0)