2016 йил бошида Қатарнинг «Ас-Сайлия» клуби билан шартнома имзолаган «Локомотив» собиқ футболчиси Санжар Шоаҳмедов Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олмади.
Шоаҳмедов ва Темурхўжа Абдухолиқов «Ас-Сайлия»ни Юлдузлар лигасида олиб қолишда катта меҳнат қилди. Биринчи давра ишлари у қадар юришмаган клуб мавсумни 8-ўринда якунлашга эришди.
Ярим мавсум давомида Шоаҳмедов «Ас-Сайлия»нинг 10 та учрашувида майдонга тушди ва 2 та гол урди. Шунингдек, бир қатор голларга пас берди. Қуйида Шоаҳмедовнинг Қатардаги ўйинларидан йиғиб чиқилган роликни томоша қилиш мумкин.
Изоҳ (0)