Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Пластик картангиздаги маблағни кўпайтиришни истайсизми? Марҳамат! Бу борада Агробанк Сизга ўзининг пластик картадаги янги омонат турларини таклиф этади.photo_2017-05-29_11-56-01 (1)Банк томонидан иккита янги «СПК ЖAMҒАРМА» ва «СПК МУДДATЛИ» номли юқори фоизли пластик карта депозит турлари жорий этилди. Ушбу жозибадор омонат орқали Сиз нақд ёки пластик картадаги пуллар ҳисобидан депозит картани тўлдириб бориб, маблағингизни жамғариб боришингиз мумкин.

«СПК ЖAMҒАРМА» депозит турининг сақлаш муддати 12 ой бўлиб, депозитнинг ҳаракат даври мобайнида қўшимча маблағлар киритиб борилиши мумкин. Ҳисобланган фоизлар ойма-ой депозитнинг қолдиқ қийматига қўшиб, капитализация қилиб борилади.

«СПК МУДДATЛИ» депозит турига эса маблағлар 6 ой ёки 12 ойдан 24 ойгача бўлган муддатга қабул қилинади. Депозитнинг ҳаракат даври мобайнида қўшимча маблағлар киритилмайди. Ҳисобланадиган фоизлар бўнак тариқасида депозитга маблағлар қабул қилинган куни пластик карта эгасининг ихтиёрига кўра ўзининг бошқа турдаги пластик карта ҳисоб рақамига олдиндан ўтказиб берилади. Ушбу депозитларга маблағлар банкнинг барча филиалларида 2017 йилнинг 23 майидан 31 декабрига қадар қабул қилинади.

Ушбу депозит турлари ҳақида ўзингизни қизиқтирган бошқа саволларга жавобларни ҳамда қўшимча маълумотларни agrobank.uz сайтидан ёки жойлардаги банк филиалларидан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида!

Изоҳ
Асосий янгиликлар