Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 12-тур беллашувларига якун ясалди.
Наманганда «Навбаҳор» меҳмони бўлган Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувда мезбонлар 82-дақиқага келибгина мағлубиятдан қутулиб қолди.
«Олмалиқ» футболчилари эса Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этишга муваффақ бўлди — 1:0. Учрашувдаги ягона гол Дилшод Жўраев томонидан урилди.
Куннинг сўнгги ўйинида Фарғонанинг «Нефтчи» клуби «Локомотив»га қарши ҳеч нарса қила олмади. 35 ёшлар атрофидаги икки футболчи томонидан урилган уч гол сабаб «Нефтчи» футболчилари қуйи лига томон яна бир қадам ташлади.
12-турнинг қолган ўйинлари натижаси билан шу ҳаволада танишиш мумкин.
Ўзбекистон Олий лигаси 12-тур беллашувлари 27 май, шанба
Изоҳ (0)