Кеча — 27 май куни Англия ва Испаниядан ташқари Франция ҳамда Германияда ҳам мамлакат кубогининг финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Франция кубоги Париж етакчисига насиб қилди. Ҳал қилувчи ўйинда «Анже»га қарши саф тортган Унаи Эмери жамоаси сўнгги дақиқадаги автогол сабаб бош совринга эга чиқди.
Ярим финалда «ПСЖ» асосий рақобатчиси бўлган «Монако» устидан зафар қучганди. Парижликлар, шунингдек, мамлакат Лига кубогида ҳам муваффақият қозонган бўлиб, финалда Монако жамоасини таслим қилганди.
Шунга қарамай, мамлакат чемпионлиги «ПСЖ»га насиб қилмади. «Монако» нафақат олтин медалларни қўлга киритди, балки Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб боришга ҳам муваффақ бўлди.
Франция кубоги Финал 27 май, шанба
«Анже» — «ПСЖ» 0:1
Гол: Сиссоко, 90+1-авт (0:1).Германия кубоги эса Дортмунднинг «Боруссия» клубига насиб қилди. Томас Тухел жамоаси финалда Франкфурт клубини таслим қилишга муваффақ бўлди.
Дортмундликлар ярим финалда асосий рақобатчи «Бавария»ни 3:2 ҳисобида енгишга муваффақ бўлганди. Чемпионатни эса улар учинчи поғонада якунлади, чемпионлик «Бавария»га тегишли бўлди.
Германия Кубоги Финал 27 май, шанба
Изоҳ (0)