Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатда ишлаб чиқилган янги ракетанинг учирилишида иштирок этди. Бу ҳақда давлат раҳбари Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Ҳозиргина Украинанинг янги ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Ракетанинг барча бутловчи қисмлари Украинада ишлаб чиқилган. Бу — бизнинг умумий муваффақиятимиз!», — деб ёзди Порошенко.
Воқеа акс этган видео Facebook’да жойлаштирилди.
Изоҳ (0)