Футбол бўйича Европа чемпионатларида мавсум тўлиқ якунланмай туриб, Англиянинг «Манчестер Сити» клуби йирик харидлардан бирини амалга оширди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси маълумот берган.
Ўзининг сўнгги мавсумини «Монако» сафида ўтказган португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва энди «Манчестер Сити» аъзосига айланди. Норасмий манбаларнинг маълумот беришича, футболчининг трансфери 43 миллион фунт стерлингни ташкил қилган.
1994 йилнинг 10 август кунида туғилган Бернарду Силва катта футболдаги карьерасини «Бенфика» сафида бошлаган бўлиб, 2014 йилга келибгина «Монако» сафига кўчиб ўтганди. Ўтган давр давомида у Франция клубининг 86 та учрашувида майдонга тушди ва 22 та гол уришга эришди.
22 ёшли футболчи «Бенфика» билан Португалия чемпионлигини ва кубогини қўлга киритган. «Монако»нинг Франция чемпион бўлишида ҳисса қўшган. 2015 йил Португалия ёшлари билан Европа вице-чемпионлигига эришган. Португалия миллий термаси сафида 11 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урган.
Кайфиятим аъло, энди дунёнинг энг кучли клубларидан бирининг аъзосиман. Бу мен учун шараф. Гвардиола билан ишлаш имконияти пайдо бўлганида, ундан воз кечиб бўлмасди.Янги мавсумни сабрсизлик билан кутаман. «Сити» билан катта ютуқларни қўлга киритиш ниятидаман.
Бернарду Силва, «Манчестер Сити» аъзоси
Маълумот учун, Бернарду Силва Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан жой олган «Манчестер Сити»га қарши ҳар икки ўйинда ҳам майдонга тушиб, «Монако»нинг муваффақиятли ўйинларига ҳисса қўшганди. Шу тариқа мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган «Монако» ўз футболчисини «Манчестер Сити»га пуллади.
Изоҳ (0)