2018 йили Таиландда SIM-карталар эгалари бармоқ изларини топшириши билан боғлиқ талаб жорий этилади. Бу ҳақдаги қарорни миллий телерадиоузатиш комиссияси қабул қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Комиссия вакилларининг сўзларига қараганда, бу мамлакатда хавфсизлик чора-тадбирларини оширишга ёрдам беради.
Барча провинцияларда бармоқ изларини тўплаш тизими 2018 йил 1 январдан қабул қилинади.
«Барча мобил телефон фойдаланувчилари рўйхатдан ўтишда иштирок этиши шарт, акс ҳолда хизмат ўчириб қўйилади», — маълум қилди комиссия раҳбари Такорн Тантасит.
Унинг сўзларига қараганда, йил охирига қадар абонентларга хизмат кўрсатиш марказларида дактилоскопик ахборот тўплаш учун 30 минг сканер ўрнатилади.
Изоҳ (0)