Буюк Британия шаҳзодаси Уильям кўлда чўкаётган 16 ёшли ўсмирни қутқариш операциясида иштирок этди. Бу ҳақда, Daily Telegraph нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Воқеа Лондон яқинидаги Lee Valley Park боғида рўй берди. Кўлда чўмилаётган ўсмир номаълум сабабга кўра чўка бошлади. Воқеа жойига қутқарувчилар чақирилди, қиролича Елизавета II нинг набираси эса тез ёрдам вертолётини бошқариб, боққа етиб келди.
«Вертолёт қўнганини, шаҳзода воқеа жойига ошиққанини кўрдик. Шаҳзода Уильямнинг ўзини кўришни кутмаган эдик», — маълум қилди гувоҳлардан бири.
Ўсмирни қутқариш операцияси муваффақиятсиз якунланди: бир соатдан сўнг кўлдан унинг танаси топилди.
Шаҳзода Шарқий Англия ҳаво тез ёрдам хизмати учувчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)