Европа лигасида ғолиб чиққан Англиянинг «Манчестер Юнайтед» футбол клуби бир кун олдин шаҳарда рўй берган терактдан сўнг манчестерликларга қувонч улашгандек бўлди.
«Аякс»га қарши финал ўйини теракт қурбонларини хотираси учун бир дақиқалик сукут билан бошланди ва унинг интихоси «манкунианлар» ғалабаси билан якунига етди.
Бутун Манчестернинг бирлашиши айни вақтда муҳим эканини «Манчестер Сити» клуби ҳис қилди ва ўзининг ашаддий рақиби ҳисобланган «Манчестер Юнайтед»ни йирик ғалаба билан табриклади.
Маълумот учун, Манчестердаги теракт оқибатида 22 киши ҳаётдан кўз юмганди.
Изоҳ (0)