Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Таиланддаги 2018 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган парламент сайловлари, мамлакатда сиёсий тусдаги зўравонлик ҳолатлари давом этган тақдирда, қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда The Bangkok Post газетаси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: The Bangkok Post

Фото: The Bangkok Post

«Портлашлар давом этаётган, қурол қўлланаётган, кишилар бир-бири билан можаролашаётган вазиятда сайловлар ўтказишимиз мумкинми? Бу барча сиёсий гуруҳларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ», — дейди мамлакат бош вазири Прают Чан-Оча.

22 май куни ҳарбий пенсионерлар касалхонасида юз берган портлаш оқибатида 25 киши жароҳатланди. 15 май куни портловчи қурилма Бангкокдаги Миллий театр биноси яқинида ишлаб кетди ва икки кишини яралади. Ундан 10 кун аввал пойтахтдаги собиқ давлат лотереялари ишлаб чиқариш бошқармаси биносидаги портлашда ҳам икки киши жароҳат олганди.

Таиланд миллий полицияси раҳбари Чактип Чаичинда мазкур учта ҳодиса ҳам битта сценарий асосида ташкиллаштирилганини маълум қилди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар