АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Суриянинг Ракка шаҳридан нарироқдаги Баруда аҳоли яшаш жойига зарбалар бериши оқибатида 16 нафар тинч фуқаро, шу жумладан, беш нафар бола ва бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ракка атрофида охирги бир ҳафта мобайнида коалиция зарбалари оқибатида жами 37 тинч фуқаро ҳалок бўлди.
Коалиция самолётлари вилоят марказига босиб бораётган «Сурия демократик кучлари» гуруҳига ҳаводан кўмак бермоқда. «Фрот ғазаби» операцияси ИШИДнинг Суриядаги бош қароргоҳи бўлмиш Раккани озод қилишга қаратилган бўлиб, икки ҳафта муқаддам қайтадан бошланди. Унда 30 минг жангчи иштирок этмоқда. Унда, ҳаво кучларидан ташқари, АҚШ денгиз пиёдалари ва махсус мўлжал кучлари иштирок этмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)