Туркия ҳукумати ўтган йил июлидаги муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришдан буён бутун мамлакат бўйлаб 147 ОАВни ёпди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Туркия омонатлар жамғармаси ҳисоботида айтилишича, 2017 йил мартида ҳукумат юзлаб компанияларни назоратга олган: уларнинг раҳбариятлари ўзгартирилган ёки улар бутунлай тугатилган. Умумий капитализацияси 11,3 миллиард долларга тенг 879 компанияда жами 45 минг киши ишлар эди.
Фаолиятини бутунлай тўхтатган компанияларнинг 147 таси ОАВ эди.
Бундан ташқари, айтилишича, банклар, ОАВ ва бошқа ташкилотлар назорат остига олинмоқда.
Изоҳ (0)