20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасида давом этаётган Осиё чемпионатида бугун — 24 май куни ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди.
Хосе Мария Мендес бошчилик қилаётган Ўзбекистон футзал терма жамоасининг финал йўлидаги рақиби Ироқ бўлади.
Ироқлик футзалчилар гуруҳ босқичидаги 5 та ўйинда 15 очко ишлай олган. Қўшимчасига, турнир мезбони Таиланд устидан 7:3 ҳисобида зафар қучган. Чорак финалда Ўзбекистон термаси мўғулистонлик футзалчилардан 7 та гол ўтказиб юборган бўлса, Ироқ чемпионлик учун даъвогар Япония устидан 1:0 ҳисобида зафар қучганди.
Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Эрон ва Таиланд футзалчилари ўзаро саф тортади. Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 14:00 да старт олади. Ўзбекистон ва Ироқ футзалчилари эса 17:00 да залга чиқиб келади.
Финалга йўлланма олган икки терма жамоаси 2018 йил бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Олимпиадага йўлланма олади.
Изоҳ (0)