Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси мусобақаларида икки мартадан зафар қучиш ҳозирга қадар ҳеч бир мутахассисга насиб қилмаган. Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо бу борада биринчи бўлиб олиши мумкин.
У «Порту»ни 2003 йилги мавсум Европада нуфузи жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи клублар мусобақаси — УЕФА кубогида (ҳозирги Европа лигаси) чемпион қилганди. Орадан бир йил ўтиб «Порту» Европа Чемпионлар лигасида ҳам бош совринни қўлга киритган.
Моуриньо 2010 йил Миланнинг «Интер» клуби билан ҳам Чемпионлар лигасида зафар қуча олди. Орадан етти йил ўтиб у «Манчестер Юнайтед» билан Европа лигаси финалига қадар етиб келди.
Бугун — 24 май куни Тошкент вақти билан 23:45 да «Аякс» ва «Юнайтед» клублари Европа лигаси бош соврини учун финал ўйинида майдонга чиқади. Мазкур учрашувдаги ғалаба сабаб Моуриньо шахсий рекордларини яна биттага кўпайтириб, Европа Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида икки мартадан ғолиб чиққан ягона мутахассисга айланиб олиши мумкин.
Изоҳ (0)