Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Модани севувчилар гардеробини 1—2 жуфт баланд пошналарсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Уларни офисга ёки дўстлар билан учрашувга киясизми, баланд пошналар ҳар қандай либоснинг кўркини оширади. Фақат бир ҳолатда: агар сиз уларда юришни билсангиз. Агар юрганингизда оёқларингиз қалтирай бошласа, бошида баланд пошнада юришни ўрганишингиз лозим. Бу нафақат юришингизни яхшилайди, балки сизни кутилаётган жароҳатлар хавфидан ҳимоя қилади.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Майдароқ қадам

Одатдагидан кўра майдароқ қадам сизга юқори пошналарда мувозанатни ушлашда ёрдам беради.

Товондан оёқ учига

Оёққа турганингизда вазнингизни аввал товонга, кейин эса оёқ учига ташланг. Агар сиз бутун оёғингизда туришга уринсангиз, мувозанатни йўқотишингиз мумкин.

Ўлчам аҳамиятга эга

Оёқни сиқадиган ёки оёқда ўйнаб турадиган туфлилар фақат юришга эмас балки, оёқ кафтига, тўпиққа, тизза ва белга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ортопедлар пошнали туфлиларни учи билан бош бармоқ орасида бош бармоқ сиғадиган масофа қоладиган қилиб танлашни тавсия қилишади. Шунда оёқларингиз бармоқларига ҳаракат қилиш учун жой қолади.

Тагчарм ишқаланиши

Балериналар юришига ҳеч ким тенглаша олмайди, бунга жиддий сабаблар бор. Саҳнада қушдай енгил юриш учун уларга нафақат ғоятда катта куч ва чидам, балки сирғанишга панд бермайдиган оёқ кийими ҳам талаб  қилинади. Сирпаниб кетмаслиги ва уларга ғадир-будирлик бериш учун туфли тагчармини жилвир қоғози билан ишқаланг.

Секин юринг

Баланд пошналарда юрганда, айниқса биринчи марта бўлса, яхшиси шошилманг. Шошилмасдан қадам ташлаш мувозанатни сақлашга ёрдам беради.

Мусиқа ҳақида ўйланг

Агар ҳар қадамда диққатингизни қаерга ва қандай оёқ босишга қарацангиз, у ҳолда қоқилиб кетишингиз ҳеч гапмас. Баланд пошнада юришни автоматик тарзга келтириш учун сизга маром ёрдам беради: ақлингизда севган мусиқани чалинг ва ўзингизни саҳнадаги супер-моделлардек ҳис қилинг!

Таянч

Дўконларда сиз оёқ кафтлари учун кўплаб ҳар хил патаклар топишингиз мумкин. Ортопедларнинг таъкидлашича, бундай кўринмас таянчлар нафақат баланд пошналар кийишни қулайлаштиради, балки жароҳатлар олишни ҳам камайтиради.

Манба: «Zdorovie.com»

Изоҳ
Асосий янгиликлар