Теҳрон АҚШни Яқин Шарқда Эронга нисбатан адоват тарқатишда, шунингдек, хавфли террорчиларга қурол-яроғ сотишда айблади. Бу ҳақда, Press TV телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Эрон ҳақидаги асоссиз даъволарини такрорлар Эронга нисбатан адоватни тарқатар экан, АҚШ президенти минтақадаги мамлакатларни янада кўпроқ қурол сотиб олишга ундамоқчи бўлди», — маълум қилди Эрон ТИВ вакили Баҳром Қосимий.
Шунингдек, у АҚШ Яқин Шарқда хавфли террорчиларга қурол сотишни тўхтатиши лозимлигини таъкидлади.
«АҚШ ва унинг иттифоқчилари шуни билиши керакки, Эрон — демократик, барқарор ва кучли давлат бўлиб, у тинчликка, яхши дўстона алоқалар ва тинчликка чақиради, шафқатсизлик ва экстремизмга қарши туради», — қўшимча қилди Қосимий.
Изоҳ (0)