Жазоир пойтахти яқинида 21 май, якшанба куни кечқурун мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида камида беш нафар жазоирлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Maghreb Arabe Presse агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Агентликнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар вертолёт экипажи аъзолари бўлган.
Вертолёт Типаза вилоятида электр узатиш чизиғига тегиб кетганлиги таъкидланмоқда.
Жазоир ҳукумати ҳозирча фавқулодда ҳолат юзасидан изоҳ бермади.
Изоҳ (0)