Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги 6 июнь куни бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувига «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
12 июнь куни Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эронга қарши баҳс олиб боради. ЖЧ—2018 саралаш босқичидан ўрин олган беллашувда форслар зафар қучса, Россия мундиали чиптасини қўлга киритади.
Таиландга қарши беллашув Эрон билан билан ўйинга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Учрашув 20:00 да старт олади.
Эрон эса Ўзбекистон термасига қарши ўйинга тайёргарлик йўлида Черногория билан беллашиб кўради. Мазкур учрашув 4 июнь санасига тайин қилинган.
Маълумот учун, Таиланд термаси ЖЧ—2018 саралашида Ўзбекистон каби 7 та учрашув ўтказган бўлиб, шуларнинг фақатгина 1 тасида дуранг ўйнади ва 6 ўйинда рақибларига имкониятни бой берди.
Бўлажак рақиб Эрон эса 7 учрашувнинг 5 тасида зафар қучган ва 2 тасида дуранг ўйнаган. Шунингдек, ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.
Изоҳ (0)