Канадалик хип-хоп ижрочи, актёр ва продюсер Дрейк Billboard Music Awards журнали талқини бўйича «Йилнинг энг яхши артисти» деб топилди, деб ёзади «РИА Новости».
Нашрнинг такидлашича, Дрейк 12 та мукофот олган Адель рекордини ортда қолдириб, 13 та мукофотни қўлга киритди.
Мукофотлар учун номзодлар рўйхатида яна тўққиз ижрочи, жумладан, Адель, Бейонсе, Рианна ва Жастин Бибер ҳам бор эди. Тақдирлаш маросими Лас-Вегасда ўтди.
Изоҳ (0)