Анқарада 21 май, якшанба куни йўқ қилинган ИШИД гуруҳи жангарилари амалдаги Адолат ва тараққиёт партияси съездига теракт тайёрлаётган эди. Бу ҳақда пойтахт губернатори Эржан Топажа маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Ўлдирилган икки террорчи Адолат ва тараққиёт партияси съездига ҳужум уюштиришни режалаштирган», — деди у.
Аввалроқ террорчилардан бири Озарбайжон фуқаролигига эга эканлиги маълум қилинган эди.
Аксилтеррорчилик операцияси 21 май тонгида Этимесгут туманининг турар-жой комплексида ўтказилди. Полиция жангарилар жойлашган квартиралардан бирини ўққа тутган. Террорчилар полициячиларга қарата ўт очган ва жавоб ҳужуми натижасида ўлдирилган. Жангарилар квартираси тинтув қилинганда қўл гранаталари, қурол-яроғ ва ясама портловчи қурилмалар топилган.
Изоҳ (0)