Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг икки вояга етмаган фарзанди 2016 йилда олдинги йилга нисбатан 50 баробар кўпроқ даромад олди. Буни икки йилда топширилган даромад декларациялари қиёси кўрсатмоқда, деб хабар беради Meduza.
Қодировнинг жами 12 вояга етмаган фарзанди бор. 2015 йили уларнинг икки нафари 200 минг рублдан даромад кўрган эди. Бир йил ўтиб унинг яна икки вояга етмаган боласи 10 миллион рубль ишлаб топди. Даромад манбалари кўрсатилмади.
2016 йилда Қодировнинг ўзи қарийб 11,5 миллион рубль ишлаб топди. 2015 йили унинг даромади 6 миллион рублдан ошган эди.
Изоҳ (0)