Хитойлик бизнесмен Лян Ши июнь ойида 21-маротаба университетга кириш имтиҳонлари топширади. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар бермоқда.
«Олий ўқув юртидаги таҳсил тажрибасисиз ҳаёт тўлақонли бўлмайди», — дейди 50 ёшли тадбиркор.
Нашрга кўра, Хитойда Лян Шини «энг тентак абитуриент» деб аташмоқда. Ҳозирда у эрталабдан кечгача 7—9 июнь кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонларга тайёргарлик кўрмоқда.
Биринчи бор эркак 1983 йили ўқишга киришга уринган, бироқ етарли балл тўплай олмаганди. Унинг ўғли олий маълумот олишга улгургани айтилмоқда.